Данғара туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
04 Апрель 2020
10285Бугун, 4 апрель куни халқ депутатлари Данғара туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг қарорига кўра Шуҳратжон Нурмуҳаммадович Тожиҳакимов Данғара тумани хокими этиб тайинланди.
Ушбу қарор халқ депутатлари Данғара тумани кенгаши сессияси томонидан тасдиқланди. Шуҳратжон Тожиҳакимов бунга қадар Ёзёвон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари бўлиб ишлаган.
Илгари Данғара туман ҳокими бўлиб ишлаган Саидмурод Аминжонов вилоят ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
Аввалроқ, Фарғонанинг Марғилон ва Қувасой шаҳарларида ҳоким ўзгаргани ҳақида хабар берган эдик.