Қувасой шаҳар ҳокими ўзгарди
Жамият
−
04 Апрель 2020
11044Бугун, 4 апрель куни Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қувасой шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг қарорига кўра Равшан Раҳмонович Раҳимжонов Қувасой шаҳар хокими этиб тайинланди.
Ушбу қарор Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгаши сессияси томонидан тасдиқланди.
Равшан Раҳимжонов бунга қадар Фарғона вилояти уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлар эди.