QALAMPIR.UZ'дан коронавирусга қарши акция – #UydaHayotBor
Жамият
−
20 Март 2020
6572Дард берган, шифосини ҳам, албатта, беради. Коронавирусни бало эмас, имкон деб қабул қилинг. Бу оиламиз билан кўпроқ вақт ўтказиш, уларга меҳрли сўзларимиз, ширин таомларимизни илиниш, фарзандларимиз тарбияси билан кўпроқ машғул бўлиш, китоб ўқиш, ота-онамизга ғамхўрлик қилиш, уларнинг дуосини олиш, халқимиз, дунё учун дуо қилиш имконини берди.
Мамлакатда кўпроқ оила даврасида вақт ўтказиш, зарурат туғилмаса, кўчага чиқмаслик тавсия қилиняпти. Телеканалларда ҳам байрамона концерт дастурлари, янги фильмлар намойиш этилмоқда. Коронавирусни юқтириб олиш хавфидан кўра, лотореяда ютуқ ютиш имконияти юқори. Фақат ўзингизни эҳтиёт қилсангиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияларга амал қилсангиз бас.
QALAMPIR.UZ айни вақтда янги лойиҳага қўл урмоқда. Лойиҳада иштирок этиш учун чекловлар мавжуд эмас. Бунинг учун сиз карантин вақтида уйда қандай юмуш билан банд бўлаётганингизни суратга ёки видеога олиб, #UydaHayotBor ҳештеги остида ижтимоий тармоқлардаги саҳифангизга жойлаштиринг ёки QALAMPIR.UZ’нинг Telegram’даги манзилига – @qalampir_murojaat юборинг. Энг оригинал суратлар ва видеолар сайтимиз саҳифаларида эълон қилинади.
LiveБарчаси