#UydaHayotBor акцияси доирасида Тошкентдаги ППХ биноси ва автомобиллари дезинфекция қилинди

Жамият

Аввалроқ,  QALAMPIR.UZ  ва"AZIZXON STAR SERVIS"  компанияси ҳамкорлигида #UydaHayotBor номли янги акция эълон қилиниб, карантин даврида аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида ҳар куни Тошкент шаҳрида жойлашган 20 та хонадон ва иш жойлари БEПУЛ дезинфекция қилиниши ваъда қилинганди. 
Эрта тонгдан навбат билан айтилган манзилларга борилди, дезифекцияТошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост ҳизмати бригадаси хизмат хоналари ва машиналарида ҳам амалга оширилди. Иш жараёнини юқоридаги слайдердаги видеода томоша қилишингиз мумкин.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтмоқчимизки, лойиҳа энг аввало боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексаларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида амалга оширилмоқда. Шу боис биз дарвоза атрофи “иномарка”ларга тўла, бадавлат кишиларнинг хонадонларига эмас, ёрдамга ҳақиқатан муҳтожларнинг уйига шошамиз. 

Эслатиб ўтамиз,"AZIZXON STAR SERVIS" компанияси Тошкент шаҳрида ҳар куни 20 та хонадон ёки ишхонани дезинфекциялашни давом эттиради.  

☎️ +998946666210 рақамига қўнғироқ қилиб, исм-шарифингиз, манзилингиз ва телефон рақамингизни қайд эттиришингизнинг ўзи кифоя. 
Талаблар кўп бўлишини инобатга олиб, дезинфекция гуруҳимиз навбат билан сиз кўрсатган манзилга етиб боради.

Хизмат мутлақо БEПУЛ!

Ҳурматли юртдошлар агар сиз ҳам дезинфектология клиникаси раҳбари бўлсангиз ва биз билан бирга коронавирусга қарши курашиб, уни бирга енгиш истагида бўлсангиз  +998998683320 рақамига қўнғироқ қилиб, биз билан ҳамкорлик қилишингиз мумкин. 

#UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

#UydaHayotBor Дезинфекция

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг