Коронавирус эффекти: Ўзбекистонда вазият қандай? (фоторепортаж)
Жамият
−
18 Март 2020
13425Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухан шаҳрида аниқланган COVID-19 вируси деярли бутун дунёга шиддат билан кириб борди. Коронавирус Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда ушбу вирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди ва айни вақтда вирусни юқтириб олганлар 15 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда 6 минг киши карантинга олинган.
Ўзбекистон коронавирус аниқлангунга қадар етарли чораларни кўрди. Бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва камчиликларни тўлдириб бориш учун икки ярим ой вақт бор эди.
Мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати ўсиб кетмаслиги учун боғча, мактаб, академик лицей ва коллежлар, олий таълим муассасалари, масжидларда карантин эълон қилинди. Ўзбекистонга хорижлик фуқароларнинг келиши ва мамлакат фуқароларининг чет элга чиқиши буткул тақиқланди. Яқин кунларда бўлиб ўтиши режалаштирилган барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.
Коронавирус Ўзбекистон аҳолисига қанчалик таъсир ўтказди? Мактаб, масжид, вокзал ва кўчаларда вазият қандай? Коронавирус эффектини қуйидаги суратларда кузатишингиз мумкин.
Шайҳ Зайниддин жоме масжиди
Усмон Бин Мазъун жоме масжиди
Усмон Бин Мазъун жоме масжиди
Усмон Бин Мазъун жоме масжиди
Тошкент шаҳар Учтепа тумани 238-мактаб
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь