Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди депутатликка кўрсатилди
Жамият
−
21 Ноябрь 2019
23190Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Мамлакатдаги 5 сиёсий партия аллақачон ўз номзодларини олға суриб бўлди.
Номзодлар орасида Тошкент шаҳар ҳокими – сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳам номи бор. Унинг номзоди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига 48-“Тинчлик” сайлов округидан илгари сурилмоқда.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
1996-2011 йилларда “Жаҳонгир” МЧЖ директори;
2011-2017 йилларда “Артел Инжиниринг” МЧЖ директори;
2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ДУК раҳбари лавозимларида ишлаган.
2018 йилнинг апрель ойидан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди илгари сурилди ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайланди. Унинг номзоди 23-“Мойқўрғон” сайлов округида ЎзЛидеп партиясидан кўрсатилганди.
2018 йилнинг 18 сентябрь куни Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори билан Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида рўйхатга олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь