Трампнинг импичменти учун очиқча ҳаракат бошланди

Олам 2194
image

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Президент Дональд Трампнинг импичментини расман бошлаш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади. Бу ҳақда “ABC News” хабар берди.

Резолюцияни палатанинг 232 депутати қўллаб қувватлади, 196 нафари қарши бўлди. Республикачилар партиясининг барча депутатлари ва икки нафар демкорт қарши бўлганлар қаторидан жой олди.

Резолюция олтита қўмитага, хусусан, Разведка ва халқаро алоқалар қўмитасига Трампнинг Украинага нисбатан муносабатини суриштириш масъулиятини юклайди. Суриштирувнинг мақсади Вакиллар палатасида ўз ваколатидан фойдаланиб, амалдаги Президентнинг импичментини эълон қилишга етарли асос борлигини ўрганишдан иборат.

Вакиллар палатасининг Разведка қўмитаси раиси демократ Адам Шиффнинг сўзларига кўра, резолюция шу вақтгача ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган эшитувларни очиқча ўтказиш имконини беради.

АҚШда мамлакат Президентининг импичменти машмашаси Трампнинг Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқотидан кейин бошланди.

Демокрталар Трамп суҳбат вақтида Зеленскийдан расмий Киевга молиявий ва ҳарбий ёрдам эвазига Украинада AҚШнинг собиқ вице-Президенти Жозеф Байденнинг ўғлига нисбатан коррупция айблови билан жиноят иши очишни сўраганини идао қилди. Демократ Байден яқинлашаётган 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида Трампнинг асосий рақиби саналади.

Демократларнинг фикрига кўра, Трамп Зеленскийга босим ўтказиб, иккинчи муддатга қайта сайланиш учун Киевнинг ёрдамидан фойдаланишга ҳаракат қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 2.9
t
×