Шуҳрат Ғаниев Тошлоқ ва Риштон воқеаларидан хулоса чиқармади – Мадумаров

Жамият 4923

Шуҳрат Ғаниев яқинда Президент Шавкат Мирзиёевнинг талаби билан Фарғона вилояти, хусусан Риштон тумани аҳолисидан узр сўраган эди. Орадан икки ой ўтир-ўтмас у яна кечирим сўради. Бу сафар ўтиниб-ўтиниб.

Сенат унга яна ишонди, қатъий огоҳлантирди ва 3 ой муҳлат берди. Муҳлатдан кейин қандай чора кўрилишини эса очиқламади. 

Ғаниевнинг овози эса биринчи бор интернетнинг кун тартибига чиқаётгани йўқ. Аввалроқ, унинг Тошлоқ тумани ҳокимини ҳақоратлаб, тошлоқликларнинг бирортасини Ҳаж сафарига жўнатмаслик билан дағдаға қилганини фарғоналиклар унутгани йўқ. Нафақат фарғоналиклар, балки бу воқеаларнинг кузатувчиси бўлган кўпчилик Ғаниевнинг оғзидан чиққан гапларни сўзма-сўз хотирлайди. Жумладан, сенатор Толибжон Мадумаров ҳам. У бугун, 30 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Регламент ва одоб комиссияси йиғилишида Ғаниевнинг бу хатти-ҳаракати биринчиси эмаслигини айтди. 

“Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган гаплари сенатор сифатида ҳам, ҳоким сифатида таҳсинга лойиқ эмас, қоралайдиган ҳолат. Бундан олдин ҳам Шуҳрат Ғаниевнинг овозлари интернетда чиққанди. Тошлоқ ва Риштондаги воқеалар раҳбарга ибрат бўлиши керак эди”, дейди сенатор.

Толибжон Мадумаров Шуҳрат Ғаниевнинг хатти-ҳаракатларини оқламаслигини айтиб, унга чора кўришларини талаб қилди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×