Бразилияда Лула да Сильвага айбловлар эълон қилинди

Олам 557
image

Бразилия Федератив Республикаси Бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ Президент Луис Инасиу Лула да Сильва  ҳамда унинг укасига қарши коррупция айбловларини илгари сурди. Хусусан, Луланинг укаси Фрея Чико 2003 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда “Odebrecht” қурилиш компаниясидан 274 минг доллардан кўпроқ миқдорда пул маблағлари олгани, ушбу тўловларни “Odebrecht”нинг турли имтиёзларга эга бўлиш учун амалга оширганини айтмоқда.

Президентнинг  адвокати  прокуратура томонидан қўйилаётган янги айбловларни инкор этган. Лула эса илгари коррупция учун 8 йилу 10 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки,  Лотин Америкасидаги қатор ҳукумат вакиллари Бразилия энергогиганти “Petrobras”нинг асосий пудратчиси бўлган “Odebrecht” томонидан миллионлаб пора олгани аниқланган.  Хусусан АҚШ суди  “Odebrecht” хорижий сиёсатчилар ва ҳукумат вакилларига 2001 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда жами 439 миллион доллар тўлаган. Ушбу қурилиш гигантидан фойдали шартномалар учун “миннатдорлик” қабул қилганлар орасида Аргентина, Колумбия, Доминикан Республикаси, Эквадор, Гватемала, Мексика, Панама, Перу, Венесуэла расмийлари ҳам борлигини айтмоқда.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 8
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×