Қоракўлда газконденцати ўғрилари ушланди
Жамият
−
22 Август 2019
6332Шу йилнинг 16 август куни “Газлинефтгазишлабчиқариш” МЧЖнинг Қоракўл туман ИИБга мурожаат қилди. Унда 15 август куни ушбу МЧЖ га қарашли “Қулбешкак” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси жойлашган чўл массивидан ўтган диаметри 325 мм бўлган газ қувуридан 8 минг 833 тонна газоконденцат маҳсулоти ўғирлангани билдирилган.
ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қоракўл туманида яшовчи фуқаролар Б.С ва унинг 3 нафар жиноий шериклари ушбу қувурни яширин тарзда тешиб, ҳосил қилинган тешикка қўлбола хамут ўрнатиб, 100 метр узунликдаги резина шланг ёрдамида қувурдан 100 метр узоқликда газоконденцат маҳсулотини жамлаш ва тиндириш учун ўзлари томонидан қазилиб, махсус ташкил қилинган, ҳовузга қувурдан ўғирланган 2 минг 600 литр газоконденцат маҳсулотини тиндириш мақсадида жамлаб турган вақтларида ушланган.
Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь