Моуриньони Лондонда кўришди. У 2 марта ҳайдалган жойига қайтиши мумкин

Спорт

image

Португалиялик мутахассис учинчи марта “Челси” бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин.

Маълум бўлишича, ҳозирда жамоани бошқараётган  Маурицио Сарри Лондонни тарк этиб Туриннинг “Ювентус” клубини қабул қилиб олади. Янги бош мураббий “Челси” билан кейинги мавсумда премьер лигада камида тўртинчи ўринни қўлга киритиши керак.

Хабар қилинишича, 10 июнь куни 56 ёшли Моуриньо Лондонда ўз агенти билан учрашган.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис “Челси”да 2004-2007 ва 2013-2015 йилларда ишлаган. Жозе ўтган йилнинг декабрь ойида МЮдан бўшатилгандан буён ишсиз юрибди.

Ўтган мавсумда “Челси” Сарри қўл остида АПЛда 3-ўринни эгаллади ва Европа Лигасида зафар қучган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Моуриньо

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг