Европа кенгаши раиси Ўзбекистонга ташриф буюради
Жамият
−
27 Май 2019 4529 1 дақиқа
Европа кенгаши раиси Дональд Туск жорий йилнинг 31 май куни кечга яқин Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Xalq so'zi нашри хабар тарқатди.
Тошкентга ташриф жорий йилнинг 31 май куни, Марказий Осиё мамлакатларига сафар доирасида бўлиб ўтади. Туск 30 май куни аввалига Тожикистонга сафар уюштирса, 31 май куни, куннинг биринчи ярмида Қозоғистонга боради. У ерда собиқ Президент Нурсултон Назарбоев ва амалдаги президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашиши кўзда тутилган.
31 май куни соат 18:00да Туск Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши режалаштирилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь