Ҳукуматлараро комиссияларнинг ҳамраислари маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда қўшимча рағбатлантирилади
Жамият
−
25 Май 2019
4196Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 23 май куни “Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга мувофиқ, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қисмидаги фаолиятнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди.
Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Халқаро ҳамкорлик бўлимига қўшимча 3 та штат бирлиги киритилди.
Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:
• Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисидаги;
• Хорижий мамлакатлар ва ташкилотлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги.
Ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари таркиби Бош вазир томонидан тасдиқланади.
2019 йил 1 июлдан ҳукуматлараро комиссияларнинг ҳамраислари ва аъзоларига лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби жорий этилади.
Мазкур комиссияларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб қуйидагилар белгиланди:
• хорижий ҳукуматлар билан мавжуд масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган келишувлар сони;
• “бизнес форумлар” доирасида жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳамда тузилган экспорт контрактлари ҳажми;
• олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича комплекс масалаларнинг ҳал қилиниши.
LiveБарчаси