Эрон флотини янги ҳарбий кема билан бойитди (видео)

Олам

image
АҚШ авиаташувчиларининг ҳужумчи гуруҳи Форс кўрфази сувларига кирди north_east

АҚШ авиаташувчиларининг ҳужумчи гуруҳи Форс кўрфази сувларига кирди

Бугун, 27 ноябрь куни Эроннинг энг янги эсминеци Daylaman мамлакатнинг Каспий флоти таркибига кирди. Бу ҳақда “Tasnim” ахборот агентлиги хабар берди. 

Эрон шимолидаги Бандар Анзалий порт шаҳрида бўлиб ўтган маросимда корпусининг идентификация рақами 78 бўлган ҳарбий кема расман ишга туширилган. Унда Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-майор Муҳаммад Ҳусайн Бакери, армия қўмондони генерал-майор Абдулраҳим Мусавий ва денгиз флоти қўмондони контр-адмирал Шаҳрам Эроний иштирок этган. 

“1500 тонналик Daylaman Эрон Мудофаа вазирлиги томонидан денгиз флоти ҳомийлигида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган. Янги кема замонавий асбоб-ускуналар ва қурол-яроғлар билан жиҳозланган бўлиб, нафақат жанговар ҳаракатлар ва машқлар, балки қутқарув ва гуманитар операцияларда ҳам фойдаланиш мумкин”, дейилади хабарда.

Тадбирда сўзга чиққан Эрон Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони янги эсминет Каспий денгизидаги флот ва хавфсизликни мустаҳкамлашини айтган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий Ислом инқилоби посбонлари корпуси Аэрокосмик кучларининг ютуқлари кўргазмасига ташриф буюрганди. Унга мамлакатда ишлаб чиқарилган янги “Фаттоҳ 2” гипертовушли ракетаси намойиш этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон кема Daylaman

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг