Тўқаев Масжид ан-Набавийни зиёрат қилди

Олам

image

“Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун Саудия Арабистонига борган Қосим-Жомарт Тўқаев амалий ташрифни Ислом оламининг иккинчи муқаддас зиёратгоҳи – Мадина шаҳридаги Муҳаммад ал-Масжид ан-Набавий масжидини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари Матбуот хизмати хабар берди. 

Бу ерда Қозоғистон раҳбари Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар қабрларини зиёрат қилган. 

“Қозоғистон раҳбарига бўлган алоҳида ҳурмат белгиси сифатида Пайғамбаримиз дафн этилган жой унинг зиёрати учун очилди”, деб ёзмоқда Президент Матбуот хизмати. 

Қосим-Жомарт Тўқаев эртага, 20 июль куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу саммитда иштирок этиш учун Саудия Арабистонига борган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳам ташрифни Маккадан бошлаб, Умра зиёратини амалга оширди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эса ушбу саммитда иштирок этиш учун кеча, 18 июль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига жўнаб кетган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Мадина Қосим-Жомарт Тўқаев Масжид ан-Набавийни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг