БП ҳузуридаги департамент ходими $2000 билан ушланди
3-саҳифа
−
17 Август 2022
12944Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходими тадбиркордан 2000 доллар олганда ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Олмазор тумани бўлими ходими тадбиркорга тегишли МЧЖ учун банкдан жами 1 млрд 200 млн сўм кредит ажратилишида ёрдам беришини айтган. Бунинг эвазига у 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Кейинчалик МЧЖга банк томонидан 750 млн сўм кредит пул маблағи ажратилгани боис тадбиркордан 3000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, ундан 2000 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ДХХ департамент ходимига айнан қайси модда билан айблов қўйилганини очиқламаган. У коррупцияда айбланяптими ёки бошқа жиноятда номаълум. Ва бу ҳолат биринчи марта кузатилмаяпти. Хавфсизлик хизмати жиноятларга оид эълон қилинадиган хабарларида айбланувчиларга қандай айблов қўйилганини очиқламай келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь