Бензема “Реал”даги голлар сони бўйича Раулга тенглашиб олди  

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема кеча, 12 май куни Ла лиганинг 36-тури доирасидаги “Леванте”га (6:0) қарши ўйинда жорий мавсумдаги 44-голини урди. 
 
Франциялик футболчи баҳсда Винисиус Жуниорнинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасига тўп киритди. Бу Бенземанинг жорий мавсумда “Реал” сафида 44 ўйинда киритган 44-голи бўлди.
 
Шунингдек, франциялик ҳужумчи мазкур голидан сўнг “Реал Мадрид”нинг барча вақтлардаги тўп урарлари рўйхатида Раул билан тенглашиб олди. Иккала футболчи ҳисобида ҳам 323 та гол мавжуд. Мазкур рўйхатда Криштиану Роналду 450 та гол билан ҳамон биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Ҳозирда 34 ёшли ҳужумчи Ла лиганинг 31 ўйинида 27 гол урган ҳолда Испания чемпионатининг энг яхши тўп урари бўлиб турибди. Энг яқин таъқибчиси бўлган “Сельта” ҳужумчиси Иаго Аспас ҳисобида эса 35 учрашувда 18 та гол мавжуд.

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бензема

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг