Давлат захира учун ғаллани биржадан сотиб оладиган бўлади

Жамият

image

Ўзбекистон ҳукумати келгусида давлат захираси учун ғаллани фақат биржадан сотиб олишни бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун,  11 май куни ўтаётган дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича йиғилишда маълум қилинди.

“Барча ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Нима учун биз фермерни биржага олиб чиқаяпмиз? Фермер биржага чиқиб, ўзи ғалласини мустақил сотса, унинг даромади ошади, ўз меҳнати натижасидан рози бўлади.

Келгусида давлат захирасига харид қилинадиган ғалла ҳам фақат биржадан сотиб олинади”, деган Президент йиғилишда.

Йиғилишда мутасаддиларга икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчи фермер ва кластерларни биржадан рўйхатдан ўтказиш ҳамда брокерларни бириктириб, ўқитишни ташкил қилиш топширилди. Бунда фермерлар 2022 йил буғдой ҳосили учун биржа тўловларидан озод қилинади.

“Жорий йил жами ғалла ҳосили учун 7,6 триллион сўм ажратилади. Янги тизимни тўлақонли, адолатли ва очиқ-ошкора ишлаб кетиши, ҳар бир сўм фермер ва кластерга ўз вақтида, тўлиқ етиб бориши, нарх-навони ўсиши ва тақчилликни олдини олиш бўйича “кунбай” назорат тизими жорий қилинади. 

Бунинг учун Бош прокурор бошчилигида Республика штаби ташкил этилади. Ҳудудий штабларга вилоят ҳокимлари ва прокурорлари раҳбарлик қилади”, деган Президент Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, йиғилишда Президент жорий йилнинг 1 июлидан фермер ва кластерлар ўзи етиштирган буғдойни биржада сотишни бошлашини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

буғдой

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг