Уруш оловини ёққан Россия ҳарбий парадни қандай ўтказди? (фоторепортаж)

Олам

image

Ҳар йили 9 май куни фашистлар Германиясининг устидан қозонилган ғалаба муносабати билан Россияда улкан ҳарбий парад ўтказилади. Уларнинг энг йириги ва машҳури Москва шаҳрида жойлашган “Қизил майдон”да уюштирилади.

Маълумотларга қараганда, “Қизил майдон”да бу йилги ҳарбий парадда 11 мингдан ортиқ ҳарбийлар, 130 дан ортиқ зирҳли машиналар ва йирик танклар саф тортган. Бироқ осмонда парвоз қилиши кутилган 77 учоқ об-ҳавонинг “мос эмас”лиги туфайли ҳарбий парадда кўриниш бермади.

Россиянинг Украинага қарши уруши давом этаётган бир шароитда ҳарбий парад хорижий давлатлар раҳбарларисиз ўтказилди. Қуйида бугун ўтказилган ҳарбий параднинг ёрқин онлари муҳрланган суратлар билан танишинг.

1. Россия Президенти Владимир Путин Қизил майдонда Ғалаба куни ҳарбий парадда нутқ сўзламоқда

2. Зирҳли танкларда россиялик хизматчилар

3. Рус ҳарбий аёллари маршда юриш қилмоқда

4. Ҳарбий оркестр аъзолари “Қизил майдон”да

5. Хавфсизлик хизмати ходими ўзининг снайпер милтиғи билан

6. Россия ҳарбий хизматчилари Москва марказидаги “Қизил майдон”да Иккинчи жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 77 йиллигига бағишланган “Ғалаба куни” парадида юришмоқда

7. Совет давридаги “Т-34” танки Москва марказидаги “Қизил майдон”дан ўтиб кетмоқда

8. Ёш ҳарбийлар Россия Иккинчи жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 77 йиллигини нишонламоқда

9. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия қуруқлик қўшинлари бошлиғи Олег Салюков “Aurus” кабриолетларида

10. Россия Президенти Владимир Путин “Номаълум аскар” қабрига гул қўйиш маросимида

11. Қуйидаги расмда Мудофаа вазири Сергей Шойгу (чап тарафда) ва Путин “Ғалаба куни” ҳарбий параддан сўнг “Қизил майдон”ни тарк этяпти

1

Сардор Бегалов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ғалаба паради

Баҳолаганлар

1214

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг