ТДЮУ ректори жавобгарликка тортилмаган

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент давлат юридик университетининг тарихий биносига тегишли рухсатсиз ўзгартириш киритилгани учун олийгоҳ ректори жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эдик.

QALAMPIR.UZ таҳририяти шуни маълум қиладики, Тошкент давлат юридик университети ректори Акбар Тошқулов жавобгарликка тортилмаган. Университет биноси деворларига зарар келтирилгани учун олийгоҳнинг масъул ходими – эксплуатация раҳбари жаримага тортилган. 

Шу билан бирга, тарихий бинони тешиб, қайд этиш тахтачалари ўрнатиш, атрофларини бўяш ва совуткич (кондиционер) двигателлари ҳамда соябонлар ўрнатиш ҳолати Акбар Тошқулов ректор бўлишидан анча аввал – 2013 йилда содир бўлган.

Шу ўринда айтиш жоизки, таҳририят ходимлари томонидан Бош прокуратура берган хабарда “олийгоҳ масъул раҳбари” дейилгани ректор деб тушинилган. 2013 йилда бўлган воқеага амалдаги ректор Акбар Тошқуловнинг алоқаси йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

ТДЮУ

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг