ТДЮУнинг хориждаги илк факультети очилади

Жамият 2436
image

Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ўртасида қўшма факультет ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, факультетда кадрлар тайёрлаш “бакалавриат” босқичида “3+1” ва “магистратура” мутахассисликларида “1+1” икки томонлама диплом дастур доирасида амалга оширилади ва битирувчи талабалар Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети дипломларини қўлга киритади.

“Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети Хўжанд шаҳрида жойлашган. У 6 та факультет, 3 та ўқув корпуси ва 11 та ўқув лабораторияларини ўз ичига олади. Университетда 388 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 148 нафар фан номзоди ва доктори фаолият юритади”, дейилади хабарда.

Қўшма факультетда нафақат Тожикистон Республикаси, балки бошқа хорижий мамлакат фуқаролари ҳам ўқиши мумкин. Ўқиш халқаро стандартларга мувофиқ инглиз ва рус тилларида олиб борилади.

Динара Юсупова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×