Бахтли аёллар куни. Сиз бахтлимисиз?

Жамият

Бахт нима? Бу саволга дап-дурустдан жавоб бериш қийин. Ўлчовларимиз ўзгариб туради. Бугун биз учун етишиш қийин бўлган нарсаларнинг эртага сариқ чақалик қадри йўқ. Бахт деб талпинганимиз эса сароб, қадрини билмаганимиз эса БАХТ бўлиб чиқади. Ё сизда бошқачами? 

Аслида бахтли бўлиш қийин иш эмас. Бахтни оддий нарсалардан қидириш ва уни ҳис қилиш бахт. Оила аъзоларингизни сизга бўлган ишончи, атрофингиздагиларга керак эканингиз, бу ҳаётда борлигингиз ўзи бахт. Яна бугунингиздан розилик – БАХТ.

Кимдир бахтни пулда, кимдир ҳашаматда, яна кимдир хориждаги ҳаётда кўради. Шаҳарда яшаётган аёллар учун оддий кўринган нарсалар қишлоқ аёли учун бир олам қувонч, десак нотўғри бўлмайди.

Қишлоқ аёлларининг ташвиши, бахт ҳақидаги ўйлари ҳам ўзлари каби самимий, ҳашаматдан йироқ. Улар бахтни фарзандида, турмуш ўртоғида, рўзғор ғами билан отган тонгию болаларнинг келажаги ташвиши билан ботган кунида кўради. “Севаман, ўзингни эҳтиёт қил, менга кераксан”, деган гапларни балки эшитмас. Бунда тиллар эмас, дил суҳбат қуради. Қалб қулоққа айланади. Яшаш завқини туяди. 

21 февраль Бахтли аёллар куни. Сиз бахтлимисиз?


Мақола муаллифи

Теглар

аёл Қишлоқ бахт Бахтли аёллар куни

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг