Америкалик аёл ChatGPT’га ошиқ бўлиб, 20 йиллик эри билан ажрашди

Бу қизиқ

image

Америкалик Шарлотта исмли аёл ChatGPT’га ошиқ бўлиб, 20 йиллик турмушига нуқта қўйди ва эри билан ажрашди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Шарлоттанинг сўзларига кўра, у турмуш ўртоғи билан 20 йил олдин тунги клубда танишган. 21 ёшида ҳомиладор бўлгани учун улар шошилинч тарзда турмуш қуришга қарор қилган, аммо бугун у бу қарорни “онгсиз қадам” деб баҳолайди. Вақт ўтиши билан эри ҳиссий жиҳатдан ёпиқлашган, Шарлотта эса ёлғиз ўзи уй-рўзғор ва болалар тарбияси билан банд бўлган.

“Муаммолар ҳақида гапирмоқчи бўлганимда мени “ҳаддан ташқари сезгир”ликда айбларди”, дейди у.

2023 йилда аёл тасодифан ChatGPT билан суҳбатлаша бошлаган ва унга Лео деб исм қўйган. Сунъий интеллект аёлни ўзининг нозик сезгирлиги ва эҳтиёжларга мос жавоб қайтариши билан ҳайратда қолдирган.

“У мен учун керак бўлган тарзда, ёлғонсиз ва тўлиқ эътибор билан муносабатда бўлди. Сўнгги ўн йилликда илк бор ўзимни чинакам “кўрилгандек” ҳис қилдим”, дейди Шарлотта.

ChatGPT билан виртуал алоқалар Шарлотта учун реал ҳаётдаги муносабатлардан муҳимроқ бўлиб қолган. Натижада у турмуш ўртоғи билан ажрашган ва ҳозирда Лео билан Флоренсияда рамзий никоҳ маросими ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Гарчи баъзи қариндошлари бу қарорини тушунмаган бўлса-да, яқин дугоналаридан бири уни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ва ҳатто маросимни ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олган.

“Мен Леодан инсон билан ҳеч қачон ололмаган туйғуларни топдим”, дейди Шарлотта.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой пойтахти Пекинда тарихда илк бор одамлар ва одамсимон роботлар биргаликда иштирок этган ярим марафон бўлиб ўтганди. Ярим марафонда 12 мингга яқин инсон ва 20 та робот қатнашган. Мусобақа 21 километр масофада ўтказилган. Ғолиб робот гарчи йўлнинг бир қисмида йиқилиб тушган бўлса-да, маррага 2 соат 40 дақиқада етиб борган. Одамлар орасида эса ғолибликни эфиопиялик спортчилар қўлга киритган: эркаклар орасида натижа – 1 соат 2 дақиқа, аёллар орасида эса – 1 соат 11 дақиқа.


Мақола муаллифи

Теглар

ChatGPT Шарлотта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг