11 та ҳудудда электр таъминоти тўлиқ тикланмаган – Энергетика вазирлиги
Жамият
−
26 Январь 2022
11233Бугун, 26 январь куни соат 13:00 ҳолатига Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудида электр таъминоти тўлиқ тикланмаганлигича қолмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг Электр энергиясини ишлаб чиқариш бошқармаси QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Республика ҳудудларида электр таъминоти билан боғлик ҳолат юзасидан маълумот:
Қоракалпоғистон Республикаси – барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд.
Андижон вилояти – Андижон шаҳар 70%, Хонобод 100%, қолган барча туман ва шаҳарларда 10% электр таъминоти мавжуд.
Бухоро вилояти – Вобкент, Шофиркон туманлари 20%, Қоракўл тумани 80%, Ғиждувон тумани 5%, Олот, Жондор, Ромитон, Пешку, Қоравулбозор, Когон, Бухоро туманлари 100%, Бухоро, Когон шаҳарлари 100% электр таъминоти мавжуд.
Жиззах вилояти – Барча шаҳар ва туманлар марказлари ва асосий тиббиёт муассасаларига 5% электр таъминоти берилган.
Кашқадарё вилояти – Қарши шаҳар 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 5% электр таъминоти мавжуд.
Навоий вилояти – Нурота, Хатирчи туманлари 70%, Кармана, Қизилтепа, Навбахор туманлари 80%, Зарафшон, Учқудуқ шаҳарлари 95%, Конимех, Томди туманлари 100%, Навоий шаҳар 100% электр таъминоти мавжуд
Наманган вилояти – Наманган шахри 75%, Мингбулоқ тумани 70%, Косонсой тумани 65%, Норин тумани 75% Поп тумани 60%, Тўрақўрғон тумани 60%, Уйчи тумани 70%, Учқўрғон тумани 75%, Чорток тумани 30%, Чуст тумани 70%, Янгиқўрғон тумани 75%, Наманган тумани 75% электр таъминоти мавжуд
Самарқанд вилояти – Нарпай тумани 30%, Самарқанд туман 60%, Каттақўрғон тумани 10%, Каттақўрғон шаҳри 50%, Самарқанд шахар 90% электр таъминоти мавжуд
Сурхондарё вилояти – Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 %, Термиз шаҳри 100%, Термиз туман 70 %, Шеробод тумани 15%, Олтинсой тумани 70%, Шўрчи, Бойсун, қумқўрғон туманлари 10%, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон туманлари 5% электр мавжуд.
Сирдарё вилояти – Сайхунобод 68%, қолган туман ва шаҳарларда 100% электр таъминоти мавжуд таъминоти мавжуд
Тошкент вилояти – Ангрен шаҳар 10%, Бекобод шаҳар 40%, Нарафшон шаҳар 50%, Олмалиқ шаҳар 60%, Чирчиқ 50%, Оҳангарон шаҳар 50 %, Бекобод туман 40%, Бўстонлик тумани 40%, Зангиота тумани 40 %, Қибрай тумани 60%, Оҳангарон тумани 50 %, Паркент тумани 70%, Тошкент тумани 60 %, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 70%, Чиноз 10%, Янгийўл туман 5% электр таъминотига уланган.
Фарғона вилояти – Данғара тумани 50%, Фарғона тумани 70%, Ўзбекистон тумани 50%, Риштон тумани 50%, Бувайда тумани 40%, Қўқон шаҳар 100%, Тошлоқ тумани 50%, Марғилон шаҳар 50%, Қўштепа тумани 40%, Боғдод тумани 50%, Олтариқ тумани 50%, қолган туман ва шаҳарларида 100% электр таъминоти мавжуд.
Хоразм вилояти – барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд.
Тошкент шаҳри – барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд
Аввалроқ, Энергетика вазирлиги электрда узилишлар бўлишидан огоҳлантирганди. Бунга тизимдаги носозлик сабаб газ ишлаб чиқариш камайгани, бу ўз навбатида иссиқлик электр станциялари ишига таъсир қилгани айтилганди.