ИИББ “Америка тепаликлари” аттракциони тўхтаб қолганига изоҳ берди

Жамият

image

Кеча, 25 июнь куни ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги истироҳат боғларидан бирида “Америка тепаликлари” аттракциони тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, видеода жорий йилнинг 22 июнь куни “Anhor” паркидаги аттракционнинг техник кўрикдан ўтказилаётгани тасвирга олинган.

Тасвирга тушган одамлар - парк ишчиларидир. Бу вақтда паркда сайр қилувчи фуқаролар бўлмаган. Бир оз вақтдан сўнг аттракционда профилактик ишлар тугагач у яна ишга туширилади”, дейилади ИИББ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ аттракцион

Баҳолаганлар

302

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг