Туркияда кутилмаганда ҳарорат пасайиб кетди. Июнда қор ёғди (фото+видео)
Олам
−
04 Июнь 2021
14551Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги бир қатор провинцияларига кеча, 3 июнь куни қор ёғди. Бу ҳақда “TRT Haber” маълум қилган.
Таъкидланишича, қор Ардаҳан, Ризе, Болу каби баланд тоғли вилоятларда ёғган. Кайсери провинциясидаги Эржиес вулқонида жойлашган машҳур тоғ-чанғи курортини ҳам қор қоплаган.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, бир кун олдин об-ҳаво қуёшли бўлиб, қиш ҳақида ҳеч қандай ишора бўлмаган. Бироқ, 3 июнь куни об-ҳаво кескин ўзгариб кетган.
Шунингдек, бутун Қора денгиз соҳилини кучли ёмғир таъсирида сув босган. Фуқаролар ва сайёҳлар ҳушёр бўлишга чақирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь