Туркияда кутилмаганда ҳарорат пасайиб кетди. Июнда қор ёғди (фото+видео)
Олам
−
04 Июнь 2021 15660 1 дақиқа
Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги бир қатор провинцияларига кеча, 3 июнь куни қор ёғди. Бу ҳақда “TRT Haber” маълум қилган.

Таъкидланишича, қор Ардаҳан, Ризе, Болу каби баланд тоғли вилоятларда ёғган. Кайсери провинциясидаги Эржиес вулқонида жойлашган машҳур тоғ-чанғи курортини ҳам қор қоплаган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, бир кун олдин об-ҳаво қуёшли бўлиб, қиш ҳақида ҳеч қандай ишора бўлмаган. Бироқ, 3 июнь куни об-ҳаво кескин ўзгариб кетган.
Шунингдек, бутун Қора денгиз соҳилини кучли ёмғир таъсирида сув босган. Фуқаролар ва сайёҳлар ҳушёр бўлишга чақирилган.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь