Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун давлат грантлари сони белгиланди
Жамият
−
04 Июнь 2021
56662021/2022 ўқув йилига эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки мингта этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 3 июндаги қарори билан 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга кўра:
• эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сонини икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилди;
• тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлиш бўлимига электрон шаклда мурожаат қилишлари имконияти яратилди;
• тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга бир йил муддатга берилиши белгиланди.
Шунингдек, оиланинг эҳтиёжмандлик даражасини "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлаш тартиби жорий этилди.
Маълумот учун, ўқиш истагини билдирган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг мурожаатлари ҳар йили 30 майдан 8 июнгача электрон шаклда кўриб чиқилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь