Байден Трамп бошлаган қурилишга пул ажратишни тўхтатди

Олам 2811
image
-

АҚШ Президенти Жо Байден Пентагоннинг АҚШ-Мексика чегарасида девор қурилишини молиялаштириш лойиҳаларини бекор қилди. Бу ҳақда Пентагон вакили Жамол Браунга асосланиб хабар берилган.  

"Президентнинг чегара деворини қуриш учун маблағ ажратилишини тўхтатиш тўғрисидаги фармонига биноан, маблағлар энди девор қурилишига йўналтирилмайди", деган Браун. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳадан чиқарилган маблағ атроф-муҳитга, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун мактабларни молиялаштиришга ва чет элларда ҳарбий объектларни қуришга сарфланади. 

"Бугун Мудофаа вазирлиги ажратилган маблағлардан фойдаланган барча девор лойиҳаларини бекор қилишни бошлайди ва талаб қилинмаган ҳарбий қурилиш маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз мақсадларига қайтариш учун чоралар кўради", деб қўшимча қилган Браун. 

Жо Байден ушбу қарор эълон қилинганидан кейин Конгрессда республикачилар томонидан қаттиқ танқид қилинган. 

Маълумот ўрнида, АҚШнинг Мексика билан чегара ҳудудида девор қурилиши мамлакатнинг 45-Президенти Дональд Трампнинг асосий ишларидан бири эди. У 2019 йилнинг февралида мамлакатнинг жанубий қисмида фавқулодда ҳолат жорий қилиниши, сўнгра девор қурилиши учун Пентагон фондидан 2,5 миллиард доллар миқдорида сумма ажратилишига эришган эди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 87
Рейтинг: 2.9
t
×