Golden House'дан янги ва такрорланмас лойиҳа — Infinity!

Реклама 3600
image

Golden House компанияси пойтахтнинг қоқ марказида премиум тоифасидаги резиденцияда хонадонлар сотувини бугун, 7 декабрдан очиқ деб эълон қилади. 150 минг квадрат метр майдонда Ўзбекистон шаҳарсозлигидаги мислсиз меъморчилик ансамбли.

Infinity – бу премиум тоифасидаги турли қаватли замонавий бинолар бўлиб, улар шаҳарнинг қоқ марказида қад ростламоқда. Бутун мажмуа майинлик, софлик ва чексизликнинг тимсоли сифатида хизмат қилади, ҳар бир бино эса чексизлик унсурларига мувофиқ равишда ўз номига эга: ер, сув, ҳаво, олов ва руҳ. Лойиҳанинг ноёблиги шундаки, у замонавий технологиялар ва табиатга яқинликни ўзаро мукаммал бирлаштирган. 

Лойиҳалаштиришда аҳоли учун қулайлик тамойили асос қилиб олинган: машинасиз ҳовли, икки қаватли ерости автотураргоҳи, тижорий ҳудудлар, ижтимоий инфратузилма объектларининг пиёда юриш масофасидаги яқин жойлашуви, болалар учун жиҳозланган ўйингоҳлар ва катталар учун дам олиш жойлари, велосипед йўлакчалари ва бошқалар.

Бу ерда ерости ва ерусти автотураргоҳига эга йирик савдо-кўнгилочар маркази ва ритейл ҳудуди бўлади, шу туфайли харидлар қилиш ниҳоятда қулай ва вақт жиҳатдан самарали бўлади, ҳозирги тезкор замонда бу жуда муҳим жиҳат ҳисобланади.

Лойиҳани ишлаб чиқишда халқаро миқёсдаги Benoy ва Chapman&Taylor меъморчилик ва дизайнерлик бюролари иштирок этишди. Лойиҳачилар яшаш жойларини қандай қилиб самарали ишлатиш ва хонадонлар майдонларини имкон қадар фойдали қилиш борасида аввалдан пухта режалар ишлаб чиқишган. Замонавий резиденция ҳар қандай дид учун хонадонларнинг кенг турларини тақдим этади. Ҳар бир қаторда бир неча турдаги тарҳлар мавжуд бўлиб, ҳар қайси харидор ўзи учун мукаммал тарҳни танлаб олиши ва қайта лойиҳалаш ҳақида ўйламаслиги мумкин.

Хонадонлар хайфлэт форматида тақдим этилади ва ақлли уй опциясини ўз ичига олади: мультисптит совитиш тизими, ҳаво ҳароратини назорат қилиш датчиклари билан иситиш тизими, бутун периметр бўйлаб интеграцияланган видеокузатув ва кириш-чиқиш назорати, шунингдек, куну тун ишлайдиган консьерж хизмати.

Уйларнинг биринчи қаватларидан ижтимоий инфратузилма объектлари: болалар ўйин майдончаси, тадбирлар учун зал, ресторан ва дўконлар жой олади. Йирик ҳовли фақатгина мажмуа аҳолиси фойдалана оладиган ёпиқ майдон бўлади. Бу ерда болалар билан сайр қилиш ва велосипедда сафар қилиш, уй ҳайвонини сайрга олиб чиқиш ва қўшнилар билан суҳбатлар қилиш, спорт билан шуғулланиш ва дарахтлар соясида ҳордиқ чиқариш мумкин. Кириш йўлаклари яқинида велосипед эгалари учун велосипед сақлаш конструкциялари ўрнатилади. Бутун ҳудуд бўйлаб мажмуа аҳолиси ва меҳмонлари учун хавфсизликни таъминловчи куну тун видеокузатув камералари бўлади.

Мажмуа Яшнобод ва Миробод туманлари кесишмасида жойлашган ва табиийлик ҳамда қурилишнинг энг замонавий технологияларини ўзида мужассам этган. Пиёда юриш масофасида шаҳар аҳолисига керакли бўлган ижтимоий аҳамиятга эга деярли барча турдаги объектлар, шунингдек ажойиб яшил ҳудуд ва Экопарк мавжуд. Дарвоқе, Golden House Экопарккача қулай пиёда-велосипед йўлакларини қуради ва шу билан ўз бўлажак аҳолисини соғлом турмуш тарзига тарғиб қилади. Яқин атрофда бир неча болалар боғчалари, ўқув марказлари, хусусий ва давлат клиникалари, банк ва банкоматлар, фитнес-марказлар, йирик бозорлар – пойтахтда қулай, мазмунга бой ва шинам ҳаёт учун мутлақо барча нарсалар мавжуд.

Infinity турар жой мажмусаси атрофида, шу жумладан Тошкентнинг энг яхши ресторан ва кафелари, эксклюзив бутиклари, хорижий давлатларнинг элчихона консулликлари, Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари ва таълим масканлари, фитнес-клублар ва спорт марказлари жойлашган, бу эса шу ҳудуднинг ҳурматга сазоворлиги ва юқори мақомидан далолат қилади.

Шаҳарнинг қоқ марказидан, мислсиз ва ягона Infinity лойиҳасидан орзунгиздаги хонадонни ҳозироқ харид қилинг. Янги йилга эга Golden House мижозлар ва уларнинг яқинларига ҳаётдаги энг эсда қоларли совға улашиш – Infinity'дан премиум тоифасидаги хонадон харид қилиш имкониятини тақдим этди.

Golden House марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбекс тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.

Мўлжал: Ирригация институти, "Новомосковская" ТЖМ.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Call-марказ: (+998) 78-150−11−11.

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида 

 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 4
Теглар
t
×