“Infinity”: орзуларни барпо қиламиз!

Бизнес

image

“Golden House” қурилишнинг мутлақо янги даражасини тақдим этади! Пойтахт марказида жойлашган “Infinity” замонавий турар-жой мажмуаси яқин истиқболда ёрқин ва бахтли ҳаёт масканига айланиши кутилмоқда.

Эътироф этиш жоизки, турар-жой мажмуасининг ҳар бир метри гўзал ва бетакрор табиатнинг мўъжизавий кучига сингдирилган бўлиб, ушбу жиҳатлар бир текис қилиб лойиҳалаштирилган уйлар орқали янада яққол намоён бўлади. Айнан шу боис ҳам мазкур турар-жой мажмуасининг ҳар бир иншооти – “ер”, “сув”, “ҳаво”, “олов” ва “руҳ” дея номланган. Сиз ва яқинларингизга қайси бир энергия кўпроқ яқин? Мазкур турар-жой мажмуасида яшар экансиз сиз ҳар куни мана шундай гўзал масканда бахтли яшаш иштиёқи билан уйғонасиз.

Қувонарлиси шуки, “Infinity”даги янги ҳаёт сизни замонавий технологиялар ва табиат уйғунлиги билан қуршаб олади. Хонадоннинг ҳар бир бурчагидаги чексиз қулайлик эса сизни ҳар бир янги кунни кўтаринки кайфият билан қарши олишингизга муҳим омил вазифасини ўтайди. Таъкидлаш жоизки турар-жой мажмуасининг бешта биноси ҳам барча замонавий қурилиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда қад ростлаган. Сизни ва яқинларингизни қуршаб турган чор-атрофдаги гўзаллик эса нигоҳларингизни қувонтирибгина қолмай, ташриф буюрувчи меҳмонларда ҳам унутилмас ижобий таассурот қолдиради.

Мажмуанинг ўзига хос хусусияти бу позитив ҳисларга бой энергия билан бойитилганидадир! Яъни иншоотлар бир-биридан етарлича узоқ масофада жойлашгани боис, сизга уйингиз атрофи кенг ҳудудга эга эканини яна бир бор ҳис этиш имконини беради. Бешта кучли унсурни ўзида мужассам этган ёрқин ҳовлилар эса эрта саҳарда ёлғиз сайр қилишни хуш кўрувчилар учун энг севимли маскан сифатида иш куни олдидан уларнинг қувват манбаи бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, мазкур ҳудудда болалар майдончалари ва ўйингоҳларнинг жойлашгани ёш оналарни ҳам жуда мамнун этади.

“Infinity”нинг асосий афзаллиги – унинг қулай жойлашуви бўлиб, бу унинг мавжуд мавқеи ва нуфузига янада кўрк бағишлайди. Шаҳарнинг марказий ва обрўли ҳудудида жойлашган мазкур турар-жой мажмуасида бахтли ва фаровон ҳаёт кечириш учун барча зарур инфратузилма ва қулайликлар яратилган. Шундай қилиб, ёнгинангизда қулай транспорт алмашинуви, ижтимоий ва кўнгилочар объектлар ҳамда шаҳардаги энг яхши ресторан ва бутиклар бир қадам яқинликда жойлашгандир! Турар-жой мажмуаси ҳудуди сизни автоуловсиз ҳовлилар ва икки даражали ер ости автотураргоҳи билан ҳайратда қолдирибгина қолмай, аҳоли кўнгилдагидек ҳордиқ чиқариш жойлари ва болалар ўйин майдончалари билан ҳам мамнун қилади.

“Infinity” турар-жой мажмуаси ёрқин ва ижобий воқеаларни ўзига жалб этувчи севимли маскан бўлиб қолади! Шунингдек, бу ерда жойлашган замонавий савдо-кўнгилочар маркази харид қилишни хуш кўрувчилар учун ҳам ажойиб совғадир. Бу хали ҳаммаси эмас! Фаол ва соғлом турмуш тарзини севувчилар учун ҳам махсус хушхабаримиз бор, яъни мажмуадан то Экопарккгча бўлган масофада махсус пиёда ва велосипед йўллари ётқизилади ва атрофи кўкаламзорлаштирилади.

Эътироф этиш жоизки, мижозларимизнинг 30 дан ортиқ режалаштириш ечимини танлаш имконияти мавжуд ва уларнинг ҳар бири ўзига хослиги ва қалбга яқинлиги билан алоҳида ажралиб туради! Боиси, лойиҳа муаллифлари қурилишнинг майда икир-чикирларигача пухта ўйлаганликлари сабабли, қайси вариантни танлашингиздан қатъий назар, айнан ўзингиз учун ҳар томонлама қулай ва шинам бўлган хонадонингизни топасиз. Ушбу мажмуанинг ҳар бир метр яшаш майдони қулайлиги сиз бошлаган ҳар қандай ташаббусингизда содиқ ёрдамчи бўлишга тайёрдир. Golden House шунингдек, ақлли уй функциясига эга ноёб “хайфлэт” форматини ҳам тақдим этади. Жумладан, тўртинчи қават аҳолиси ўз деразасидан қараганида, маҳобатли тоғларнинг таърифлаб бўлмайдиган гўзал кўринишидан илҳомланишга ва ҳар куни эрталаб мазали нонушта тайёрлашга шошилади! Турар-жой мажмуасидаги уйларнинг қаватлари сони 12 дан 16 гача ўзгариб туради. Мажмуанинг ўзи жами 5,6 гектар майдонда жойлашган бўлиб, шундан икки гектари яшил ҳудуд учун ажратилган.

“Golden House” компанияси ҳар доим ўз мижозларини хурсанд қилишга интилгани боис, ишлаб чиқувчи бирданига Тошкент марказидаги иккита идеал хонадон соҳиби бўлишингиз учун ажойиб имкониятни тақдим этади! Демак, эндиликда “Infinity”да кўчмас мулк харид қилиб олаётганингизда, бошқа бир хонадонни ҳам совға сифатида қўлга киритишингиз мумкин. Шундай экан шошилинг, чунки баҳорги акция муддати фақат 15 апрелга қадар амал қилади ва мажмуанинг иккита AQUA ва TERRA биноларида бўш хонадонлар аллақачон жуда ҳам кам қолган!

Сизнинг янги ҳаётингиз бугунги кунда энг замонавий Infinity турар-жой мажмуасидан яшаш майдонини танлаш орқали бошланади!

Батафсил маълумотлар сизни савдо офисларида ҳамда
+998 78 150-11-11 телефон рақамлари орқали, 
шунингдек infinity-gh.uz интернет-сайтида кутмоқда

Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.
Мўлжал: Orient Finans Bank
Call-марказ: (+998) 78−888−18−88.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлин

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Golden House Infinity AQUA TERRA

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг