Янгийўлда портлаган уй ҳокимлик томонидан тўлиқ таъмирлаб берилиши айтилди

Жамият 3833
image

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги хонадонда портлаш юз бергани ва икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Портлаш Янгийўл тумани Қирариқ маҳалла фуқаролар йиғини Истиқлол кўчасида жойлашган Намунавий лойиҳалар асосида 2016 йилда қурилган 80-сонли уйда жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 7:42 да газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида содир бўлган эди. Уйнинг портлаши ва ёнғин келиб чиқиши натижасида уйнинг юк кўтарувчи деворлари қулаб тушган.

Янгийўл тумани ҳокимлигидан маълум қилинишича, ушбу уй тўлиқ ҳокимлик томонидан таъмирлаб берилади. Бунинг учун Янгийўл тумани ҳокими томонидан 30 ноябрь куни 1/16-4211-сон мурожаат хати билан “Қувасойцемент” АЖ раиси Д.И.Рахмановга ушбу хонадонни таъмирлаш учун 25 тонна цемент маҳсулотлари ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этилган. 

Тадбиркорлар кўмагида 4 мингта ғишт эртага келтирилади. Туман ҳокимлиги томонидан 6 млн сўм миқдоридаги қурилиш материаллари ва баннер билан талафот кўрган уй атрофи ўралган.

Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори (Ж.Асатуллаев) томонидан жабрланган фуқаролардан хабар олиниб, доимий назоратга олинган. 

Бундан ташқари 4 та сектор раҳбарлари бошчилигида тадбиркорлар билан ҳамкорликда талафот етган уйнинг кўрилган зарарларини 100 фоиз таъмирлаб берилишини маълум қилинган. 

Ушбу хонадон ва шифохонага айни вақтда ётқизилган жабрланганлар Янгийўл тумани 4 та сектор раҳбарларининг доимий назоратига олингани айтилмоқда. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
t
×