Ҳусийлар Тель-Авивга ракета ҳужуми уюштирди
Олам
−
21 Декабрь
5363Яман ҳудудидан учирилган ракета Исроил пойтахти Тель-Авив ҳудудига тушди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Қайд этилишича, Исроилнинг “Темир гумбаз” тизими яманлик ҳусийлар томонидан Тель-Авивга йўлланган баллистик ракетани ушлаб қола олмаган. Снаряд шаҳар марказидаги болалар майдончасига қулаган.
Нашрга кўра, ракета 8 та тураржой биноларидан иборат комплексга тушган. Ҳодиса жойига ёнғин ўчириш гуруҳлари юборилган. Фалокат жойи ўраб олиниб, ҳозирда полиция ва ҳарбий разведка мутахассислари ишламоқда. Полиция аҳолини ҳодиса жойидан узоқ туришга ва хавфсизлик органларининг кўрсатмаларига риоя қилишга чақирди.
ЦАҲАЛ Исроил марказида ҳаво огоҳлантиришлари эшитилгандан сўнг, ракетани йўқ қилишга уринган, аммо бу муваффақиятсизлик билан тугаган.
Маълумот учун, бир кун аввал, 20 декабрь куни Ғазода тиббиёт ходимлари Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлганини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Яманнинг ҳусийлар назоратидаги қисмларидаги портлар ва энергетика инфратузилмасига зарбалар берган ва Эрон билан ҳамкорлик қилган бир неча гуруҳларга яна ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилганди.