Исроил Ямандаги порт ва энергия объектларига зарба берди

Олам

image

Исроил бугун, 19 декабрь куни Яманнинг ҳусийлар назоратидаги қисмларидаги портлар ва энергетика инфратузилмасига зарбалар берди ва Эрон билан ҳамкорлик қилган бир неча гуруҳларга яна ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

“Исроилнинг 14 қирувчи самолёти ва бошқа самолётлари иштирокидаги ҳужуми икки тўлқинда содир бўлди, биринчи зарбалар Салиф ва Рас-Исса портларига, иккинчиси эса пойтахт Сана шаҳрига берилди”, деди Исроилнинг ҳарбий матбуот котиби Надав Шошани.

Маълумотларга кўра, ҳаво ҳужумларида Салиф шаҳрида етти нафар, Ғарбий Ҳудейда вилоятидаги Рас-Исса нефть иншоотида икки нафар, жаъми тўққиз киши ҳалок бўлган. Шунингдек, пойтахт Сана шаҳрида жойлашган иккита марказий электр станциясига берилган зарбалар оқибатида минглаб оилалар электр энергиясисиз қолган.

“Исроилнинг ҳужуми Яманни бу жирканч тажовузга жавоб беришдан ва Ғазони қўллаб-қувватлашдан тўхтата олмайди”, деди ҳусийларнинг ҳарбий воизи Яҳё Сария телевидениедаги чиқишида.

Исроил томонининг маълумотларига кўра, бу ҳужум Яманнинг кеча тунда Исроилга қилган ракета ҳужумларига жавобан амалга оширилган. Ҳужумлар оқибатида Рамат-Эфал шаҳридаги мактаб зарар кўрган. Исроил Мудофаа вазири Исроил Кацнинг сўзларига кўра, Исроил ҳусий ҳужумларига жавоб беришда давом этади 

“Мен ҳуcий террор ташкилоти етакчиларини огоҳлантираман: Исроилнинг узун қўли сизга ҳам етиб боради. Кимки Исроил давлатига қарши қўл кўтарса, унинг қўли кесилади, ким зарар етказса, етти баробар зарар кўради”, деди Кац Х’даги постида

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Суриянинг Тартус вилоятидаги ҳарбий объектларга кенг кўламли ҳаво ҳужуми уюштирганди.

Диёржон Қувондиқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Яман Салиф Рас-Исса порти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг