Ҳусийлар Саудиянинг бир нечта объектларини бомбалади. Жароҳатланганлар сони 100 га яқин

Олам

image

Бугун, 8 сентябрь куни Саудия Арабистонига Ямандаги Эрон қўллаб-қувватлаётган ҳусийлар томонидан уюштирилган ҳужумлар оқибатида камида 73 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ямандаги Саудия бошчилигидаги коалиция хабар берди.

Коалиция вакили полковник Туркий ал-Моликий ҳусийларнинг Саудиядаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга ҳужумларини хавфли деб атаган. У коалиция ҳусийларга қарши қатъий чоралар кўришини билдирган.

“Коалиция ушбу террорчи милицияни тийиб туриш ва унинг тажовузкор ҳаракатларига қатъият билан қарши туриш учун барча зарур оператив чораларни кўради”, деган ал-Моликий.

Коалиция маълумотига кўра, ҳусийлар Абҳа, Хамис-Мушайт, Жизон ва Нажрон шаҳарларидаги нишонларга ҳужум қилган.

Ҳусийлар Яманнинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари ва мамлакат шимолининг катта қисмини назорат қилади. Улар июль ойида Саудияга қарши денгиз блокадаси эълон қилганидан бери Қизил денгиздаги Саудияга тегишли кемаларга ҳам ҳужумлар уюштириб келмоқда.

Кеча, 7 сентябрь куни “Financial Times” газетаси Aramco компаниясининг Жизондаги нефть объектлари янги ҳужумлардан зарар кўргани ва етказилган зарар миқдори баҳоланаётганини хабар қилганди. “Reuters” ушбу маълумотни мустақил равишда тасдиқлай олмаган, Aramco эса хабар юзасидан изоҳ бермаган.

Маълумот учун, Саудия Арабистони дунёдаги энг йирик нефть экспортчиси ҳамда амалда ОПЕК етакчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Яманнинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ҳукумати Эрон билан иттифоқчи ҳусийлар жорий йилнинг 14 август куни Қизил денгиз соҳилидаги Моха портига 6 та баллистик ракета отгани ва камида 4 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг