Ҳусийлар Қизил денгизда Исроилнинг икки кемасига ҳужум қилди

Олам

image

Кеча, 3 декабрь куни Ямандаги ҳусийлар Қизил денгиздаги Баб ал-Мандеб бўғозида Исроилнинг икки кемасига ҳужум қилди. Бу ҳақда ҳусийларнинг ҳарбий воизи Яҳё Сари Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Сарининг баёнотида ҳужум нишонлари Исроилнинг Unity Explorer ва Number Nine номли иккита кемаси бўлгани қайд этилган. Кемалардан бири учувчисиз учиш аппарати, иккинчиси эса денгиз ракетаси билан урилган.

Билдирилишича, зарбалар Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумларига жавобан амалга оширилган.

LSEG маълумотларига кўра, Unity Explorer Багама ороллари байроғи остидаги оммавий юк ташувчи кема бўлиб, у Лондонда жойлашган Dao Shipping Ltd томонидан бошқарилади. Кема Сингапурга 15 декабрь куни етиб бориши керак эди. Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, кемада исроиллик миллиардер Авраам "Рами" Унгарнинг ўғли Дан Давид Унгар бўлган. 

Иккинчи кема эса Панама байроғи остида Сувайш портига йўл олган Number Nine кемаси бўлиб, у Буюк Британиянинг Ньюкасл-апон-Тайн шаҳридаги Bernhard Shulte Shipmanagement томонидан бошқарилади.

Исроил армияси Қизил денгизда иккита юк кемаси зарар кўрганини маълум қилган. Қайд этилишича, Ямандан зарбага учраган кемалардан бири жиддий шикастланган, иккинчиси кичик зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрь куни Эронга алоқадор деб кўриладиган Ямандаги ҳусийлар Қизил денгизда Исроил кемаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилганди. Кейинроқ улар Адан кўрфази сувларида бортида 22 экипаж аъзоси бўлган “Galaxy Leader” юк кемасини эгаллаб олганди. Кейинчалик, Ҳинд океанида исроиллик миллиардерга тегишли контейнер кемасига Эроннинг учувчисиз самолёти ҳужум қилди. Кейинчалик ҳусийлар Исроилнинг Zodiac Maritime компаниясига тегишли бўлган Central Park танкерига ёрдамга келган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Mason эсминеци томон икки баллистик ракета учирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Яман ҳусийлар Қизил денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг