Ҳусановнинг трансфер нархи янгиланди
Спорт
−
18 Март
21286Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг нархи 35 миллион еврога кўтарилди. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали хабар берди.
Манбага кўра, Ҳусановнинг янгиланган нархи эскисидан 23 миллион еврога қимматлаб, 35 миллион еврога баҳоланди.
Маълумот ўрнида, Ҳусанов январь ойида “Манчестер Сити”га келиб қўшилган ва ўшанда трансфер нархи 12 миллион евро эди. “Шаҳарликлар” футболчини 45 миллион еврога сотиб олганди. Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, у февраль ойида “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлди.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель