Ҳусанов жамоага яхши таъсир кўрсатди – Гвардиола
Спорт
−
25 Февраль 2025 8289 1 дақиқа
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қишки трансферлар ойнасида харид қилинган футболчилар ҳақида гапирди. Бу ҳақда у эртага, 26 февраль куни бўлиб ўтадиган “Тоттенхэм”га қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида сўз очди.
“Вақт кам эканлигини ҳисобга олмаганда, қишда жамоага келиб қўшилган футболчилар тезда киришиб кетди. Айниқса, Абдуқодир Ҳусанов, у клуб муҳитига тез мослашиб кетди. Ҳусанов “Челси”, “Лейтон Ориент”, “Ньюкасл”, “Реал” ва “Ливерпуль”га қарши яхши ўйин кўрсатди. У қаердан келганини ҳисобга олсак, машғулотлар графиги унинг учун қийин ва қаттиқ бўлди. Инглиз тилида яхши гапира олмаслиги сабаб унга мулоқот етишмади. Бироқ унинг таъсири росмана сезилди”, дейди Гвардиола.
Маълумот ўрнида, Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида “Ливерпуль”га қарши майдонга тушган ва “Sofascore” томонидан 7.2 баллга лойиқ кўрилган эди.
Live
Барчаси