Ҳусанов ёш бўлишига қарамай, кучли ўйин кўрсатмоқда – Диаш
Спорт
−
13 Март 2025 4871 1 дақиқа
“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Рубен Диаш ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ёш бўлишига қарамасдан жуда кучли ўйин намойиш этаётганини айтди.
“Ҳусанов ҳали ёш, аммо у жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. “Ноттингем”га қарши баҳсда ҳам у ажойиб ҳаракат қилди”, дейди Диаш.
Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда “шаҳарликлар” сафида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов февраль ойида “Манчестер Сити”да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У бу соврин учун курашда ҳужумчи Эрлинг Холанд ва ҳимоячи Йошко Гвардиолдан устун келди. Овоз бериш жараёнида Ҳусанов 64 мингдан зиёд овоз тўплади.
Live
БарчасиStarship космик кемаси илк бор орбитага йўл олди
28 Сентябрь