Ҳусанов ортидан “Бунёдкор” ва “Энергетик-БГУ” қанча ишлаб олди?

Спорт

image

20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансферидан “Бунёдкор” 2 миллион евро, “Энергетик-БГУ” эса 454 минг евро ишлаб олади. Бу ҳақда футболчининг агенти Ғайрат Хасбиулин “Championat” нашрига берган интервьюсида маълум қилди. 

“Энергетик” ва “Бунёдкор” футболчини тарбиялагани учун “Сити”га трансфердан бошлаб қўшимча тўловларни олишга ҳақли. Трансфер нархининг 5 фоизи Ҳусановнинг академияларда ўтказган вақтига мутаносиб равишда тақсимланади. 500 минг еврога яқин сумма бу “Энергетик-БГУ” учун жуда яхши сумма. Агар “Бунёдкор” вақтида футболчини сотиб юборганида, бунчалик кўп пул топишлари қийин бўларди”, дейди Хасбиуллин.

Маълумот учун, Ҳусанов бонусларни ҳисоблаганда 50 миллион евро эвазига “Манчестер Сити”га кўчиб ўтди. Ҳимоячининг шаҳарликлар билан шартномаси 4,5+1 схемасида имзоланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги ойлик маоши миқдори аниқ бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Бунёдкор Абдуқодир Ҳусанов Ғайрат Хасбиулин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг