Ҳусановнинг “Манчетсер Сити”даги маошининг миқдори маълум бўлди
Спорт
−
12:48
13477“Манчестер Сити” футболчисига айланган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг маоши йилига 3.5 миллион еврони ташкил этади. Бу хақда “City News Wall” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 20 ёшли Ҳусановнинг йиллик маоши 3.5 миллион евро ҳисобланади. Кунига 9.5 минг евро, яъни 129 миллион сўм. Ҳафтасига 67 минг евро, яъни 913 миллион сўм. Ойига 290 минг евро, яъни 3 миллиард 955 миллион сўм миқдорида маош олиши белгиланди.
Маълумот ўрнида, Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”дан “Манчестер Сити”га бонуслари билан 50 миллион еврога кўчиб ўтганди. У янги жамоасида 45-рақам остида тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни “Манчестер Сити” ўзбекистонлик ҳимоячини ўз футболчиси сифатида таништирганди.