Ҳусанов қишда “Ланс”дан кетади

Спорт

image

Франциянинг “Ланс” клуби қишки трансфер ойнасида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни аниқ сотади. Бу ҳақда “Ланс” бошқарув директори Пер Дреосси маълум қилди.

Маълум бўлишича, “Ланс” ҳозирча Ҳусанов трансфери бўйича ўзини қониқтирадиган молиявий таклиф олмаган ва клубга қачонки яхши таклиф келиб тушса, Ҳусанов сотилади.

“Абдуқодир Ҳусанов ҳақиқатан ҳам клубимизни тарк этади. Ҳозирча бизни қониқтирадиган таклифни олганимиз йўқ”, дейди Пер Дреосси.

Маълумот учун, 20 ёшли Ҳусанов жорий мавсум “Ланс” сафида Лига 1 доирасида 13 та ўйинда майдонга тушди. Ҳозирда унга Франция чемпионатининг энг истиқболли ёш ҳимоячиларидан бири сифатида қаралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машҳур карикатурачи Ҳамид Саҳари Ҳусанов ҳақида ўз ижодий ишини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдуқодир Ҳусанов Ланс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг