Ҳусанов “Реал”га қарши ўйнаган энг ёш иккинчи футболчига айланди

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Реал”га қарши дебют қилган иккинчи энг ёш футболчига айланди. Бу ҳақда “Opta” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов Европа Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг “Реал” клубига қарши дебют қилган иккинчи энг ёш футболчи бўлди. Ҳусанов 20 ёш-у 356 кунлигида бу натижани қайд этди. Бундан аввалги рекорд 2014 йилда қайд этилган ва ўшанда “Шальке” футболчиси Каан Айхан 19 ёш-у 128 кунлигида “Реал Мадрид”га қарши майдонга тушган.

Маълумот ўрнида, 20 февралга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинида “Реал Мадри” ўз уйида “Манчестер Сити”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Дастлабки баҳсда мадридликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Умумий ҳисоб 6:3 ва “қироллик клуби” кейинги босқичга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Sofascore” нашри ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановни “Реал”га қарши ўйини учун 6.8 балга лойиқ кўргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Европа Чемпионлар лигаси Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг