Ҳусанов бор эътиборини ишга қаратган – Гвардиола

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 24-туридан ўрин олган “Арсенал”га қарши ўйин олдидан жамоанинг янги ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг руҳий ҳолати ҳақида гапирди. 

“Ҳусанов машғулотларда яхши ишлади. У бор эътиборини ишга қаратган.  У бу ерда ҳамма учун янги”, дейди Гвардиола.

Мураббий футболчининг руҳий тикланганлиги ҳақида  ҳам сўз очди.

“Албатта, бошқа марказий ҳимоячилар Ҳусановдек хато қилмаган деб ўйлайсизми? Ҳа, юқори даража керак, аммо бу бироз вақт талаб қилади. Мен Абдуқодирни бирор нарсада айбламайман. Аксинча, ҳамон хатолар қилаётган ўзимни айблашим керак. Марказий ҳимоячиларни яхшилаш менинг вазифам ҳисобланади. Ҳусановни ўтган иш учун омма олдида ҳам, шахсан ҳам танқид қилмадим. У атиги 1 марта машғулот ўтказиб, “Челси”га қарши ўйнади. Янги жамоада, бошқа тилда суҳбатлашиладиган мамлакатда. Бундай шароитда Премер-лигада дебют қилсам, менга ёрдам беришларини хоҳлаган бўлардим. Шундай бўлди ҳам. Йигитлар майдонда тезда реакция кўрсатишди ва унга ёрдамлашишди”, дейди Гвардиола.

Маълумот ўрнида, “Арсенал” - “Ман Сити” ўйини бугун, 2 февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик 20 ёшли футболчи ўтган ҳафтада “Челси”га қарши ўйинда Премер-лигада дебют қилиб, 52 дақиқа ҳаракат қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг