“Ҳумо” қуши шаклидаги аэропорт бўйича швейцар компанияси билан келишилди
Жамият
−
27 Июль 2019
5097“Тошкент-Шарқий аеродром базаси асосида қуриладиган янги аэропорт комплекси “Ҳумо” қуши шаклида бўлади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда Швейцариянинг “Mabetex Group” таркибига кирувчи “B&A Contractors SA” ва “IT Engineering SA” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Тошкент-Шарқий аеродром базаси асосида замонавий фуқаролик авиацияси аеропорт комплексини қуриш” лойиҳаси доирасидаги “Терминал-2”ни барпо этишда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, соатига 1000 йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга тадбиркор ва ишбилармон доира вакиллари учун замонавий комплекс (Терминал-2) ни лойиҳалаштириш ва қуриш учун шартнома имзоланди.
Янги терминалнинг лойиҳаси “Ҳумо” қуши шаклида ишлаб чиқарилган бўлиб, мутахассислар терминалнинг функционал мақсади, яратиладиган шароит ва қулайликларга алоҳида эътибор қаратишган. Лойиҳада Терминал-2 биноси барча класс (VIP ва CIP) даги йўловчиларга хизмат кўрсатиши инобатга олинган.
Функционал мақсад ва режалаштириш ечими Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги амалдаги меъёрлар ва стандартларга, шунингдек IATA ва ICAO халқаро талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2-Терминал биноси уч қаватдан иборат. Иншоотнинг умумий залида ресторанлар, чакана савдо дўконлари ва маълумот пунктлари, авиакассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари ва бошқалар ўрин олган. Йўловчиларни кутиш залида “Duty free” дўконлари ва ресторанлари мавжуд.
Янги терминал халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий муҳандислик ва технологик ускуналар билан жиҳозланади: юкларни қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизими, ўз-ўзини назорат қилиш пеш тахталари, текширишнинг махсус техник воситалари, махсус терминалларни бошқариш тизими, телескопик нарвонлар, самолётларнинг автотураргоҳ тизими, маълумот тахталари ва бошқалар.
Замонавий мажмуа қурилиши икки йил ичида амалга оширилади, уни 2021 йил сентябрда якунлаш режалаштирилган.
Vf]kevjn exey, ҳозирда мажмуанинг учиш-қўниш йўлакларини барпо этишда бетон ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, аеропорт 1-йўлагининг 2-қатламини қуриш ишлари Германиянинг “WIRTGEN” номи остида ишлаб чиқарилган машинаси ёрдамида бажариляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь