Ҳукуматга қарши чиқмоқчи бўлганлар қаттиқ жазоланади – Жапаров 

Олам

image
Жапаров намойишчилар олдига борди north_east

Жапаров намойишчилар олдига борди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакатда ҳукуматни ағдаришга уринганларнинг ниятлари амалга ошмаслигини айтди. Бу ҳақда у “Кабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида сўз очди.  

Президентнинг айтишича, ҳукуматни ағдариш бўйича “нопок режа”ни ишлаб чиққан гуруҳда ғазнадан пул ўғирлаганлар ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганлар ҳам бўлган.

“Уларнинг ортида бошқа гуруҳлар ҳам бор. Лекин халқ уларга эргашмайди. Ғаразли ниятдагилар фақат халқ орасига яшириниб, безорилик ва фитна билан шуғулланади. Биз уларнинг мақсади амалга ошишига йўл қўймаймиз”, дейди Жапаров.

Шунингдек, у мамлакатда уюштириладиган намойишлар чоғида ҳам провокациялар хавфи борлигини қўшимча қилган.

“Мен “Дордой” бозорида намойишчилар билан учрашганимда ҳам бу масалани кўтарганман. У ерда бўлганлар, улар орасида ҳукуматни ағдармоқчи бўлганлар йўқлигини айтди. Бироқ улар ўзларининг ичида вазиятдан фойдаланмоқчи бўлганлар ҳам яширинганини билмаган. Намойишни қўзғатувчилар кўчада норозилик уйғотишга ҳаракат қилишган. Улар ҳатто баъзи намойишчиларни тўппонча ёки портловчи моддалар ёрдамида отиб ўлдирган. Улар ғалаён қўзғатмоқчи бўлган”, деган Жапаров.

Давлат раҳбари ҳукуматга қарши чиқмоқчи бўлганлар қаттиқ жазоланишидан огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “KG Group” қурилиш компанияси директори Имомидин Тошовни давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблаганди. У қидирувда бўлган Тилекмат Куренов (АҚШда бўлган Қирғизистон фуқароси) ва бошқа шахслар билан биргаликда уяли алоқа воситаларидан фойдаланиб, оммавий митинглар ўтказиш, ижтимоий муаммоларни кўтариш ва ҳокимиятни эгаллашни режалаштиргани айтилганди. Уларнинг сафдошлари эса қўлга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон давлат тўнтариши Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made