Қирғизистонда давлат тўнтариши ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
Олам
−
12 Январь
12670Қирғизистонда давлат тўнтариши ўтказишга уринганликда гумонланиб, қидирувга берилган Имомидин Тошов ва Тилекмат Куреновнинг сафдошлари қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
“Имомидин Тошов ва Тилекмат Куреновларнинг республиканинг турли вилоятларидан ўнлаб тарафдорлари ва фаол сафдошлари аниқланди. Улар сўроқ қилинди ва тўлиқ кўрсатма берди. Хусусан, Имомидин Тошов томонидан тайёргарлик ва ташкилий тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотлар олинди”, дейилади қўмита хабарида.
Тезкор тадбирлар давомида ҳукуматни ағдаришга қаратилган жиноий режаларга алоқадор асосий шахслардан бири ҳам қўлга олинган. У Ўш ва Жалолобод вилоятлари бўйича координатор вазифасини бажариши, турли сабабларга кўра одамларни тўплаш ва оммавий норозилик намойишларини ташкиллаштириши керак эди. Шунингдек, унинг вазифаларига пул тақсимлаш ва одамларни Бишкекка олиб боришни ташкил этиш ҳам киритилган.
Қўлга олинганлардан яна бирининг асосий вазифаси Америка Қўшма Штатларидаги турли одамлардан пул ўтказмаларини ташкиллаштириш бўлган. Бундан ташқари, текширув давомида Имомидин Тошовдан унинг номига катта миқдордаги маблағ ўтказилганига оид бир қанча фактлар аниқланган.
Имомидин Тошовнинг яшаш жойида ўтказилган тинтувлар натижасида эса катта миқдордаги маблағлар, қимматбаҳо бошқарув автомобиллари ва бошқа моддий бойликлар аниқланиб, мусодара қилинган.
“Ҳозирда барча ҳолатларни аниқлаш ва давлат тўнтаришини ташкиллаштиришда иштирок этган бошқа шахсларни қўлга олиш бўйича тергов-тезкор тадбирлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 январь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “KG Group” қурилиш компанияси директори Имомидин Тошовни давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблаганди. У қидирувда бўлган Тилекмат Куренов (АҚШда бўлган Қирғизистон фуқароси) ва бошқа шахслар билан биргаликда уяли алоқа воситаларидан фойдаланиб, оммавий митинглар ўтказиш, ижтимоий муаммоларни кўтариш ва ҳокимиятни эгаллашни режалаштиргани айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь