Ҳукумат ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлади
Жамият
−
22 Октябрь 2020
5545Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 20 октябрдаги қарори билан Ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига кўра, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик, йирик ижтимоий-маданий объектларда ёнғин-техник комиссияси тузилиши ҳамда объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилиши керак.
Бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида турли буюмлар, асбоб-ускуналар, қадоқларни ва транспорт воситаларини сақлаш ҳамда бино иншоотларни қуриш (ўрнатиш) тақиқланади.
1000 нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.
Ушбу қоидалар қуйидагиларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгиламайди:
• ўрмон хўжалиги ҳудудларида;
• кон қазилма ва шахта иншоотларида;
• портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;
• саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;
• ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида.
Маълумот учун, Президентнинг тегишли Фармонига асосан, 59 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклига ўтказиш белгиланган бўлиб, мазкур Қоидалар шу ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь