Ҳукумат ўқитувчилар маоши ва қўшимча тўловлар бўйича қарор қабул қилади
Жамият
−
20 Декабрь 2020
50438Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларига тўланадиган қўшимча ҳақларнинг миқдорларини ўзгартириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг Норматив-ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган қарори лойиҳасида белгиланган.
Ўзгаришлар Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сон “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Қарор билан Ҳукуматнинг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиш режалаштирилган. Ўзгаришга кўра, қарорнинг 4-банди биринчи қисми қуйидагича баён қилинади:
4. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
“а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;”;
Қарорнинг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён қилинади:
“Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари