Ҳукумат Шодмоновнинг Сенатга бормагани бўйича ўрганиш ўтказиб, чора кўрди
Жамият
−
31 Декабрь 2019
10678Аввалроқ, жорий йилнинг 24 декабрь куни Олий Мажлис Сенати кенгашининг умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш натижаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтгани, унда таклиф қилинганига қарамасдан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва ўринбосарлари иштирок этмагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур масала 25 декабрь куни Бош прокуратурада ўтган йиғилишда ҳам кун тартибига чиқди ва Шодмонов Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовга Сенат мажлисига таклиф қилинмаганини иддао қилди. Аслида эса Олий Мажлис Сенати Соғлиқни сақлаш вазирлигига жорий йилнинг 18 декабрь куни расмий хат киритган.
Мазкур ҳолат бўйича Сенат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги устидан Вазирлар Маҳкамасига хат киритган эди.
Сенат хатига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг кенгайтирилган мажлисда иштирок этмаганлиги ҳолати ўрганиб чиқилган.
Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирига вазирликда ижро интизоми тизимли йўлга қўйилмаганлиги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг мурожаатига масъулиятсизлик билан ёндашилганлиги кўрсатиб ўтилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижро интизоми бузилишига йўл қўйган масъул ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь